Жаҳон | 11:38 / 25.09.2023
5985
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Озарбойжонга ташриф буюради

Туркия раҳбари 25 сентябр куни Озарбойжоннинг Нахчиван автоном республикасига боради.

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бугун бир кунлик амалий сафар билан Озарбойжоннинг Нахчиван автоном республикасига боради

Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими баёнотида айтилади. 

Ташриф Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалга оширилади. 

Баёнотга кўра, лидерлар икки томонлама Туркия-Озарбойжон муносабатларини муҳокама қилади. 

Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, биринчи навбатда Озарбойжоннинг Қорабоғ минтақасидаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашилади. 

Туркия ва Озарбойжон президентлари Игдир-Нахчиван газ қувури қурилишига старт бериш ва модернизация қилинган Нахчиван ҳарбий мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид