Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш учун шартлар қўйди – ОАВ
Рўйхатдан кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, суд, прокуратура, хавфсизлик, энергетика, мудофаа соҳасига тааллуқли чора тадбирлар жой олгани айтилмоқда.
Фото: AP
Америка Қўшма Штатлари Украинага ҳарбий ёрдам беришни давом эттириш учун мамлакат бош вазири Денис Шмигал ва Украина президенти девонига 3 ойдан 18 ойгача муддатда бажариш лозим бўлган ислоҳотлар рўйхатини юборган. Бу ҳақда «Украинска правда» газетаси ёзди.
АҚШ талаблари орасида «Укрэнерго» ва «Нафтогаз» компаниялари кузатув кенгашларига қўшимча лавозимлар киритиш, корпоратив бошқарув тўғрисидаги қонунни қабул қилиш, Коррупцияга қарши махсус прокуратурани ислоҳ қилиш, 2022 йил учун даромадлар ва мулклар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш каби чоралар бор.
Қўшма Штатлар ҳукумат идораларига нисбатан маъмурий шикоятларни кўриб чиқадиган Олий маъмурий суд ташкил этилишини истамоқда. Шунингдек, Олий суд судяларини текшириш, газ ва электр энергияси тарифларини либераллаштириш, Украина хавфсизлик хизмати ходимларини қайта аттестациядан ўтказиш ва Мудофаа вазирлигини НАТО стандартларига мувофиқ ислоҳотини жадаллаштиришни сўраган.
Айрим қоидалар Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган. Масалан, Украина чегара хизматидан европалик ҳамкасблар билан хавфсизроқ ва ишончли ахборот алмашишни ташкил этиш талаб қилинмоқда.
«Украинска правда»нинг ёзишича, рўйхатни Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси халқаро иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Майк Пайл тузган. Ҳужжат, шунингдек, урушдан кейинги иқтисодиёт ва инфратузилмани қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинадиган Донорларни мувофиқлаштириш платформасига юборилган.
АҚШ ва Украина расмийлари ҳозирча ислоҳотлар рўйхатига изоҳ бермади.
Мавзуга оид
23:05 / 19.03.2026
АҚШ Америка визаси учун 15 минг долларлик гаров дастурини кенгайтирди
22:36 / 19.03.2026
Эрон уруш бошланганидан бери биринчи марта Американинг F-35 қирувчи самолётига зарба берди
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
14:13 / 19.03.2026