Ўзбекистон | 18:32 / 26.09.2023
10710
1 дақиқада ўқилади

BYD Ўзбекистонга электробуслар етказиб беради

Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябр куни Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси BYD компанияси асосчиси ҳамда президенти Ван Чуанфуни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Жиззах вилоятида BYD’нинг гибрид ва электр автомобиллари ишлаб чиқарилишини тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, учрашувда маҳсулот таннархини камайтириш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларига ҳамда автомобилларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, BYD Ўзбекистонга электробусларини етказиб бериши қайд этилди. 

Электробусларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш режалари қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти