Жаҳон | 20:26 / 27.09.2023
8307
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Германиядаги янги элчиси тайинланди

Президентнинг Германияга ташрифи арафасида ушбу мамлакатга янги элчи тайинланди. Бу лавозимда Набижон Қосимов ўрнини Дилшод Аҳатов эгаллади, у 2020 йилдан буён Ҳиндистонда элчихонага раҳбарлик қилиб келаётганди.

Дилшод Ахатов

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

У 51 ёшда бўлиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида бошлаган, бошқарма ва Бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосаригача бўлган босқичларни босиб ўтган. 2010-2013 йилларда Германияда элчи ҳамда Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлган. 

2020–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган. 

Дилшод Аҳатов 2017-2023 йилларда Берлиндаги элчи лавозимида ишлаган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид