Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темирйўл орқали юк ташишнинг янги қоидалари жорий этилади
Қоидалар Ўзбекистон ҳудудида темирйўлларда юклар хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини, юклар ва ҳаракатдаги темирйўл таркиби бутлигини таъминлашга йўналтирилган.
Транспорт вазирининг буйруғи билан республика темирйўл транспортида юк ташиш қоидалари тасдиқланди. Улар 24.12.2023 йилдан кучга киради.
Қоидалар Ўзбекистон ҳудудида темирйўлларда юкларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини, юклар ва ҳаракатдаги темирйўл таркибининг бутлигини таъминлашга йўналтирилган. Ҳужжат экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида умумий фойдаланиладиган темирйўл транспортида юк ташувларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этишга йўналтирилган.
Юк ташувларини амалга ошириш учун темирйўл ташувчиси ва юк жўнатувчи ўртасида ташиш шартномаси тузилади ҳамда унга асосан темирйўл транспорти (ташувчи) унга ишониб топширилган юкни бут ҳолда ва ўз вақтида жўнатиш пунктидан белгиланган пунктгача етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади, юк жўнатувчи (юкни олувчи) эса ташиш ҳақини тўлаш ва юкни қабул қилишни таъминлаш мажбуриятини зиммасига олади.
Темирйўл транспортидаги юк ташувлари билан боғлиқ ҳужжатлар, шу жумладан темирйўл юкхати, юкларни ташиш буюртмалари ва бошқа ҳужжатлар электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026