Ўзбекистон | 11:37 / 28.09.2023
4050
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Британия минтақавий хавфсизлик масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Буюк Британия қуролли кучлари вазири минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни кўриб чиқди.

Фото: ТИВ

Кеча Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Буюк Британия қуролли кучлари вазири Жеймс Хиппи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг бугунги даражаси, минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

Жеймс Хиппи Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позициясини мустаҳкамлаш, ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, шунингдек, афғон халқига ҳуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Буюк Британиянинг Ўзбекистон билан Афғонистон йўналишида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.

Мавзуга оид