Песков: «Шимолий оқим»даги терактга АҚШ ва Британия алоқадор бўлиши мумкин
Кремл матбуот котибига кўра, журналист Сеймур Херш томонидан эълон қилинган маълумотлар, шубҳасиз, Россия разведка хизматларига тегишли ахборотга тўғри келади.

Фото: AFP 2023 / JOHN MACDOUGALL
«Шимолий оқимлар»даги теракт у ёки бу тарзда АҚШ ва Буюк Британия томонидан уюштирилган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга америкалик журналист Сеймур Херш янги маълумотларини изоҳлар экан, маълум қилди.
«Биз жаноб Хершнинг манбалари нима эканлигини билмаймиз, лекин ҳар ҳолда, у эълон қилган маълумотлар, албатта, бизнинг махсус хизматлардаги маълумотларга тўғри келади», деди Кремл вакили.
«Бу ерда кимнинг қайси механик ёзув машинкаларида ёзгани унчалик муҳим эмас, муҳими, де-факто халқаро қўшма корхонага тегишли энергетика инфратузилмасига террорчилик ҳаракати Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия томонидан у ёки бу тарзда уюштирилганидир. Улар қандайдир тарзда ушбу террорчилик актига алоқадор», - деди Песков.
АҚШ собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг НАТО кенгайишида Путин «айбдор» экани ҳақидаги баёноти
Россия президенти матбуот котиби АҚШ собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг Россия давлат раҳбари Владимир Путин НАТОнинг кенгайишида «айбдор» экани ҳақидаги баёнотига ҳам изоҳ берди.
«Клинтон хоним ҳамма нарсани ўз томонига оғдириб, тушунчаларни ўзгартиришга уринишлари билан танилган», - деди Кремл матбуот котиби.
Шу билан бирга, у Клинтон ва унинг фикрига қўшилганларга америкалик сиёсатчи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга «қайта юклаш» сўзи ўрнига «ортиқча юк» ёзуви бўлган тугмачани совға қилган вазиятни эслатишни таклиф қилди.
«Бу, эҳтимол, атайлаб қилинган хато эмасдир. Президент Путиннинг ҳаракатлари кетма-кетлигига келсак, эҳтимол Клинтон хонимга НАТО кенгайишининг кўп тўлқинлари ва алянс ҳарбий инфратузилмасининг чегарамизга яқинлашаётганини, сўнгра президент Путиннинг ғарб давлатларига ушбу вазиятни муҳокама қилиш бўйича қатъий таклифларини эслатиш керакдир. Айтганча, тегишли ҳужжат Россия томонидан тайёрланди, ғарб давлатлари уни муҳокама қилишдан қатъиян бош тортди. Шундан сўнг, амалга оширилаётган ва давом этаётган махсус ҳарбий операцияга нима сабаб бўлгани ойдинлашади», — дея қўшимча қилди Песков.
Аввалроқ Америка ОАВ АҚШ Давлат департаментида нутқ сўзлаган Клинтон Путинга исмини айтиб мурожаат қилгани ва НАТОнинг кенгайишини «ўзи сўраб олганини» айтгани ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, Песков Севастополдаги (аннексия қилинган Қрим) Қора денгиз флоти штабига ҳужум пайтида ҳалок бўлганлар ҳақидаги саволни Россия Мудофаа вазирлигига юборишни тавсия қилди.
«Кеча флот қўмондони [Виктор Соколов] билан боғлиқ ҳолат [ўлими] ҳақида гап борди, у йиғилишда қатнашди, шунинг учун Мудофаа вазирлигидан аниқлаштиринг», деди Песков.
26-центабр куни Соколов видео-конференц-алоқа орқали Россия Мудофаа вазирлиги ҳайъати йиғилишида иштирок этди. Аввалроқ Украинанинг бир қатор оммавий ахборот воситалари ва Telegram-каналлари Соколов ҳамда қатор юқори мартабали зобитлар 22 сентябр куни Киев томонидан Қора денгиз флоти штабига ракета ҳужуми натижасида ҳалок бўлгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади
Ўзбекистон | 19:45
-
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади
Ўзбекистон | 19:29
-
Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди
Ўзбекистон | 19:21
-
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:04
Мавзуга оид

22:54 / 13.04.2025
Кремл Россия ва АҚШ музокараларидан «дарҳол натижалар» кутмасликка чақирди

11:54 / 02.04.2025
Бербок: Германия ҳукумати «Шимолий оқим-2» қайта ишга туширилишига қарши

17:11 / 31.03.2025
Кремль Трампнинг Путиндан «жаҳли чиққани» ҳақидаги иддаоларга жавоб қайтарди

20:08 / 06.03.2025