Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша мамлакатда биринчи АЭСни қуриш бўйича шартнома имзолади
Шартнома америкалик мутахассисларнинг Помераниядаги атом электр станциясини лойиҳалаш ва қуришда иштирок этишини назарда тутади.
АҚШда Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Американинг Westinghouse компанияси билан Полшада биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзолашда иштирок этди.
Бу ҳақда Полша бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
Келишув америкалик мутахассисларнинг Полша Помераниясидаги атом электр станциясини лойиҳалаш ва қуришда иштирок этишини назарда тутади. Полша томонида иш аввалроқ тегишли рухсатнома олган Polskie Elektrownie Jądrowe компанияси томонидан амалга оширилади.
Моравецкийнинг сўзларига кўра, АЭС қурилиши Полшани «Марказий Европа мамлакатлари учун хавфсизликни таъминловчига айлантиради, худди бугунги кунда Полша аллақачон газ марказига - газ бўйича мустақил давлатга айланганидек».
Полшада ҳар бирида учта реактор бўлган жами учта атом электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда, улар барча энергиянинг 30 фоизини ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
10:45 / 29.06.2026
Германия Полшага 300 млн еврогача товон тўлаши мумкин
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026