Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Финландия зиёрат туризми бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди
Финландия мусулмонлари вакиллари делегацияси Ўзбекистондаги исломий қадамжоларни зиёрат қилди.
Бош имом-хатиб Рамил Беляев бошчилигидаги Финландия татарлари жамияти делегациянинг Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифи якунланди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, делегация таркибида Финландия татар мусулмон жамиятининг 10 дан ортиқ вакиллари республикага келди.
20-27 сентябр кунлари Ўзбекистонда бўлган делегация аъзолари Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги қадамжоларни зиёрат қилди, Тошкент шаҳри татар жамоатчилиги билан учрашувлар ўтказди.
Делегацияни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам қабул қилди.
Учрашув ва мулоқотлар чоғида диний таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, диний маърифат ва масжидлар фаолиятини ривожлантириш, зиёрат туризмини фаоллаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
09:45 / 27.06.2026
Финландия ядровий қуролга оид тақиқни бекор қилди
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026