Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия Россияни парламент сайловларига аралашишда айблади
Бу Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкиннинг овоз бериш куни арафасида эълон қилган баёноти билан боғлиқ.
Словакия Ташқи ишлар вазирлиги 2 октябр куни Россияни парламент сайловларига аралашишда айблади. Расмий норозилик билдириш учун Россия элчихонаси вакили чақиртирилди.
Бу Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкиннинг овоз бериш куни арафасида эълон қилган баёноти билан боғлиқ.
Наришкин «АҚШ сайлов натижаларини манипуляция қилиши» ҳақида гапирган эди. Словакия Ташқи ишлар вазирлиги бу баёнотни сайлов жараёнига аралашишга атайлаб қаратилган «дезинформация» деб атади.
30 сентябрда бўлиб ўтган сайловларда Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатишга ваъда бераётган собиқ бош вазир Роберт Фицо партияси ғалаба қозонди.
Фицо ҳукумати асосий эътиборни ташқи сиёсатга эмас, энергетика ва ички сиёсат масалаларига қаратишни афзал кўради. Унинг ҳокимиятга келиши Украина учун салбий оқибатларни юзага келтириши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026