Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бербок: «Европа Иттифоқи Лиссабондан Луҳансккача чўзилади»
Киевда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида Германия ташқи ишлар вазири Украинанинг Евроиттифоққа тезроқ қўшилишига ишонч билдирди.
Украина, жумладан, ҳозирда Россия назорати остидаги ҳудудлари яқинда Европа Иттифоқига аъзо бўлади. Бундай фикрни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 2 октябр, душанба куни Киевда бўлиб ўтган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида билдирди.
«Украинанинг келажаги - Европа Иттифоқида. Бизнинг эркин ҳамжамиятимизда. Тез орада у Лиссабондан Луҳансккача чўзилади», - деди Германия дипломатияси раҳбари. Бербокнинг сўзларига кўра, Украина ҳудудининг ҳар бир метри, озод қилинган ҳар бир қишлоқ билан «Украина Европа Иттифоқига йўл очмоқда».
Бербок: Украина «қишки ҳимояга» муҳтож
Шу билан бирга, Германия ТИВ раҳбари Киевнинг ёрдамга муҳтожлиги совуқ ҳаво яқинлашиб бораётгани сари ортаётганини қайд этди. Шунинг учун Украинага ҳаво мудофаасини ўз ичига олган «қишки ҳимоя» керак, деди вазир. Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, европаликлар энди Киевга етказиб берадиган кўплаб тизимларга эга эмас.
Украинанинг Европа Иттифоқига йўли
2022 йил июл ойида Украина расман ЕИга кириш учун номзод давлат мақомини олди. Бербокнинг сўзларига кўра, ўшандан бери Киев «таъсирчан» ислоҳотларни - адлия ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам, «оғир мавзу - коррупция» нуқтаи назаридан ҳам бошлади.
Ўз навбатида, Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна Киевда бўлганида Украина «Европа оиласи»нинг бир қисми эканини, Россия эса «европаликларнинг чарчагани билан ҳисоблашмаслигини» айтди.
29 сентябр куни Европа Иттифоқи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари Гранадада (Испания) Киевнинг Украина Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни шу йил охиригача бошлаш ҳақидаги чақириғини муҳокама қилди. Европа комиссияси ноябр ойининг бошидан кечиктирмай бу борада ўз тавсияларини бериш ниятида. Якуний қарор декабр ойи ўрталарида Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида қабул қилиниши керак. Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Европа Иттифоқининг барча 27 аъзоси розилиги талаб қилинади.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026