Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абхазияда Россия ҳарбий-денгиз флотининг доимий базаси пайдо бўлади
Гуржистон урушнинг 14 йиллиги муносабати билан Москвани тан олинмаган республикаларни ҳарбийлаштиришда айблади, энди бу ҳудудлардан бирида Россия ҳарбий-денгиз флоти учун жой ажратилади.
Россия ва Абхазия тан олинмаган республикадаги Очамчира туманида Россия ҳарбий-денгиз флоти учун янги доимий база яратиш бўйича келишув имзолади, деди ўзини мустақил деб эълон қилган республика раҳбари Аслан Бжания «Известия» газетасига.
«Икки давлатнинг ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласидаги алоқалари мудофаа қобилиятини ўзаро оширишга қаратилган», - деди Бжания ва Россиянинг кичик ракетали кемаси 30 сентябр куни Абхазия портига кирганини қўшимча қилди.
2023 йилнинг 21 августидан 1 сентябрига қадар Абхазиянинг тўртта ҳудудида рус-абхаз қўшма махсус мақсадли, парвоз ва тактик ҳарбий машғулотлари ўтказилди, деб эслатади «Известия».
Гуржистон Россияни Абхазияни ҳарбийлаштиришда айблаяпти
2008 йил август ойида Россия ва Гуржистон ўртасидаги беш кунлик уруш натижасида Гуржистоннинг бир қисми мамлакатдан ажралган ва унинг ҳудудида халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган республикалар эълон қилинган. Россия Абхазия ва Жанубий Осетияни тан олди, Гуржистон бу ерларни ўз ҳудудлари деб билади, дунёнинг аксарият давлатлари республикалар мустақиллигини тан олмаган.
Россия-Гуржистон урушидан 14 йил ўтиб, Москва бу ҳудудларда ўз назоратини кенгайтиришда давом этмоқда, дея маълум қилди Гуржистон Ташқи ишлар вазирлиги август ойида, урушининг 14 йиллиги муносабати билан.
«14 йиллик оккупациядан кейин Россия Европа Иттифоқи воситачилигида 2008 йил 12 августдаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисида эришилган келишувга риоя қилмаяпти, эгаллаб олинган ҳудудларда ноқонуний назоратини кенгайтирмоқда, уларни ҳарбийлаштириш жараёнини давом эттирмоқда ва ҳақиқий аннексия қилиш йўлида фаол қадамлар ташламоқда», дея таъкидлаб ўтди Гуржистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Мавзуга оид
17:07 / 22.11.2025
Абхазияда уч ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025