Озарбойжонда Қорабоғнинг икки собиқ «президенти» қамоққа олинди
Қорабоғ собиқ раҳбарлари Озарбойжон ҳарбий операциясидан кейин қўлга олинганди.

Фото: AP
Озарбойжон суди Қорабоғнинг собиқ «президентлари» Бако Саакян ва Аркадий Гукасян, шунингдек, «парламент собиқ раҳбари» Давид Ишханянни тўрт ойга қамоққа олди, деб хабар берди APA Озарбойжон агентлиги 5 октябр, пайшанба куни.
Ҳибсга олинганларга қандай айбловлар қўйилгани айтилмаган. Аркадий Гукасян 1997-2007 йилларда Қорабоғ раҳбари бўлган, Бако Саакян унинг ўрнига 2020 йилгача раҳбарлик қилган. Давид Ишханян 2023 йил августидан буён «ТҚР» миллий ассамблеяси раиси лавозимида ишлаган.
Ҳар учаласи ҳам Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган ва 3 октябр куни Бокуга олиб кетилган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг етти моддаси, хусусан, терроризм, терроризмни молиялаштириш, терроризм мақсадида ўқув машғулотларини ўтказиш, ноқонуний қурол-яроғ олиш ва сақлаш, ноқонуний қуролли гуруҳлар тузиш бўйича иш қўзғатилган. Махсус хизматнинг билдиришича, ҳар учаласи ҳам 4 ой муддатга ҳибсга олинган.
Озарбойжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий операцияси
Бокунинг Қорабоғдаги ҳарбий амалиёти 19 сентябр куни бошланди. Эртаси куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди ва 28 сентябрда тан олинмаган Қорабоғ Республикаси «президенти» Самвел Шаҳраманян 2024 йил 1 январдан унинг мавжудлигини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қорабоғ ҳудудини деярли барча арман аҳолиси тарк этди. БМТ маълумотларига кўра, республикада 100 минг этник армандан мингга яқини қолган.
Қорабоғдаги ҳарбий операциядан сўнг Озарбойжон кучлари тан олинмаган республика собиқ раҳбарларини қўлга олишни бошлади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган 3 ёшли бола қутқарилди
Жамият | 15:49
-
АҚШ ички хавфсизлик вазирининг сумкасини ўғирлашга алоқадор шахс ҳибсга олинди
Жаҳон | 15:46
-
Эрондаги портда даҳшатли портлаш рўй берди
Жаҳон | 15:24
-
Уруш шов-шуви, «Чашма» келишуви, чегарадан қайтган туркман помидори ва сафари қолдирилган Мелони
Жаҳон | 13:30
Мавзуга оид

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

15:12 / 03.04.2025