Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳларга нисбатан оммавий рейдлар ўтказилди
72 киши ҳибсга олинди, улар асосан чегара назорат-ўтказиш пунктларида ҳаракат қилган.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси турли жиноий гуруҳларнинг 72 аъзосини қўлга олди.
«5 октябр куни Миллий хавфсизлик қўмитаси полиция билан биргаликда ва Бош прокуратура ҳамкорлигида Жетису, Жамбил ва Туркистон вилоятларида махсус операция ўтказди. Натижада 72 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Улар қурол-яроғ ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш, товламачилик, ноқонуний миграция каналларини ташкил этиш ва бошқа оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, гуруҳлар Хитой чегарасидаги «Хоргос», Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек жўли», Қирғизистон чегарасидаги «Кордай Авто» назорат-ўтказиш пунктларида ҳаракат қилган.
Тинтув чоғида қурол-яроғ, ўқ-дорилар, пул ва гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.
Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистоннинг учта вилоятида йирик уюшган жиноий гуруҳларни кенг кўламли қўлга олишни бошлагани аввалроқ хабар қилинган эди. Тадбирларга махсус бўлинмалар ва техника жалб қилинган.
Мавзуга оид
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
18:06 / 16.12.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия гази транзити бўйича шартнома имзолади
11:25 / 16.12.2025
Қозоғистон уруш сабаб қочган россиялик ўсмирни депортация қилмоқда
23:01 / 15.12.2025