ҲАМАС Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди
Биринчи босқичда Исроил позициялари 5 мингта ракета ва миномёт снарядидан ўққа тутилди, деди ҲАМАС жанговар қаноти қўмондони.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Дайф Исроилга қарши ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
«Биринчи босқичда Исроил позициялари 5000 та ракета ва миномёт снарядларидан ўққа тутилди», — деди ҲАМАС қуролли қаноти қўмондони.
«Фаластин халқи ўз инқилобини қайта кашф этмоқда ва давлат яратиш лойиҳасига қайтмоқда. Биз Исроилнинг қонунбузарликларига қарши чизиқ тортишга қарор қилдик ва Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони»ни бошладик», деди ал-Дайф.
Унинг сўзларига кўра, «Ал-Ақсо тўфони» операцияси Исроил ўйлагани ва кутганидан анча жиддий бўлади.
Фаластинлик қўмондон араб дунёсини Исроил оккупациясини «йўқ қилиш» учун бирлашишга чақирди.
«Биринчи босқичда Исроил ҳарбий объектлари ва ҳаво базаларига ҳужум қилинди. Исроил йўналиши бўйича ракеталарни учириш давом этади», дея таъкидлади ал-Дайф.
Мавзуга оид
16:05
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024