Жаҳон | 15:00 / 09.10.2023
19820
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ Фаластин - Исроил можароси бўйича баёнот берди

Ўзбекистон курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди.

“Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз.

Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади баёнотда.

7 октябр куни эрталаб ҲАМАС ҳаракати Исроил томон минглаб ракеталар учирди. Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, мамлакат бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил авиацияси Ғазо секторига зарба бера бошлади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда қурбонлар сони 700 кишидан ошди, 2400 дан ортиқ киши яраланган. Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 413 кишини ташкил этмоқда, 2300 киши жароҳат олган.

Мавзуга оид