Россия Гроза қишлоғига ракета зарбаси берганини билвосита тан олди
БМТдаги Россия вакили Украина қишлоғига ракета ҳужумини «нацистнинг дафн маросими» билан оқлади.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Украинанинг Харкив вилояти, Гроза қишлоғидаги кафега ракета ҳужуми бўйича изоҳ берди. У ўз баёноти билан 52 кишининг ўлимига сабаб бўлган зарбада Россия иштирокини моҳиятан тасдиқлади.
«Маълумки, зарба вақтида у ерда юқори мартабали украиналик нацистлардан бирининг дафн маросими бўлаётган эди. Албатта, унда кўплаб неонацист шериклари қатнашди. Ижтимоий тармоқларда зарбадан кейин тарқалган суратларда деярли барча жасад ҳарбий ёшдаги эркакларга тегишли экани бежиз эмас», деди дипломат БМТ қароргоҳидаги йиғилишда.
Унинг сўзларига кўра, «Киев режими» бир неча бор «меҳмонхоналар, ётоқхоналар ва дўконларга қилинган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида жар солган».
«Кейин эса ҳарбийлар ва хорижий ёлланма аскарлар ҳақида кўплаб некрологлар пайдо бўлган. Мана шунақа тасодиф. Биз Гроза билан вазиятда ҳам шундай бўлишини истисно қилмаймиз», деб хулоса қилди Небензя.
5 октябр куни Россия ҳарбийлари Харкив вилояти, Гроза қишлоғидаги кафе ва дўконга ракета зарбасини берди. У ерда украиналик ҳарбий Андрей Козир маъракаси бўлаётган эди. Зарба оқибатида 52 киши, жумладан, Андрей Козирнинг ўғли Денис (у ҳам ҳарбий хизматчи), рафиқаси Нина, шунингдек, бобоси, бувиси ва қайнонаси ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида 8 ёшли бола ҳам бор.
Россия Мудофаа вазирлиги Гроза қишлоғига қилинган зарбага изоҳ бермади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков россиялик ҳарбийлар Украинадаги тинч аҳоли манзилларига зарба бермаяпти, деб ишонтирди.
«Ҳарбий инфратузилма объектларига, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий раҳбарият вакиллари тўпланадиган жойларга зарбалар берилмоқда», деди у.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
05:07
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
16:28 / 17.11.2024