Жаҳон | 18:24 / 11.10.2023
13291
1 дақиқада ўқилади

«Титан» батискафининг қолдиқлари топилди

2023 йил 18 июн куни сувостида ҳалокатга учраган «Титан» батискафи бўлаклари топилди.

Фото: AP

АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати Атлантика океанида чўкиб кетган «Титан» батискафи қолдиқларини топди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Кема ғойиб бўлганидан тўрт ой ўтиб, Шимолий Атлантика океани тубидан янги далиллар топилгани, жумладан, одам жасади қолдиқлари топилгани айтилмоқда.

Батискаф қолдиқлари америкалик мутахассислар томонидан таҳлил қилиняпти, ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

2023 йил 18 июн куни денгиз тубида сувости «Титан» батискафи ҳалокатга учради. «Титан» 1912 йилда чўкиб кетган «Титаник» қолдиқларига уюштирилган экспедиция пайтида ғойиб бўлган эди. Машина бортида беш киши, жумладан, уч нафар сайёҳ бор эди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.

Мавзуга оид