Жаҳон | 14:17 / 11.10.2023
25852
5 дақиқада ўқилади
Яқин Шарқдаги уруш давом этмоқда. Фотосуратлар
Янги Фаластин-Исроил уруши бешинчи кундирки давом этмоқда. Исроил мудофаа армияси 7 октябрдан буён ҲАМАС ҳужумига жавобан Ғазо секторини ўққа тутишни давом эттирмоқда. ҲАМАС ҳам Исроил шаҳарларини ўққа тутишни канда қилмаяпти. Икки томондан қурбонлар сони икки мингдан ошган (1200 дан ортиқ исроиллик ва 900 га яқин фаластинлик). Ғазо секторида яшовчи 260 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. ҲАМАС аъзолари гаровга олган юздан ортиқ исроилликнинг тақдири мавҳум бўлиб қолмоқда.
Яқин Шарқдаги урушнинг 4-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Исроилда ҲАМАС ҳаракати ҳужуми ва ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1,2 минг кишидан ошди, 3 мингга яқин киши яраланган.
- Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво зарбалари оқибатида 900 га яқин фаластинлик ҳалок бўлган, шундан ярми аёллар ва болалар. 4,5 мингга яқин киши яраланган.
- 10 октябр куни исроиллик ҳарбийлар Ғазо сектори билан чегара ҳудудлар устидан тўлиқ назорат ўрнатилгани ва миналаштирилганини маълум қилди. Исроил ҳудудидан ҲАМАС аъзолари бўлган 1500 кишининг жасади топилган.
- АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон мулоқоти чоғида Ғазо секторида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сонини минимумга туширишга чақирди, деб хабар берди NBC News Америка президенти маъмуриятига асосланиб.
- Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ад-Дейфнинг Ғазо секторидаги уйига зарба берди. Натижада унинг укаси ҳалок бўлган; Jerusalem Post ёзишича, қўмондоннинг бошқа оила аъзолари ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
- Сурия ва Ливан ҳудудидан туриб ҳам Исроилга ракета зарбалари йўлланмоқда. ЦАҲАЛдагилар Ливандан қилинаётган ҳужумлар ортида «Ҳизбуллоҳ» турганини маълум қилишган, Суриядан туриб ким ўт очаётгани номаълум. Шунингдек, исроилликларнинг Ливан билан чегара ҳудудидаги позициялари танкка қарши ракеталар билан ўққа тутилмоқда, Исроил жавоб зарбалари бермоқда.
- Исроил ва ҲАМАС ўртасида можаро бошланганидан буён Ғазо секторида қарийб 264 минг фаластинлик уйларини тарк этишга мажбур бўлган, дейилади БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ҳисоботида.
- АҚШнинг «Жералд Форд» авиаташувчиси зарбдор гуруҳ билан Ўрта Ер денгизи шарқий қисмига, Исроилга яқин ҳудудга жойлаштирилди. АҚШдан Исроил учун ўқ-дори ортилган илк самолёт учиб келган.
Исроил ва Ғазо секторида рўй берган сўнгги воқеалар — фотосуратларда.
Мавзуга оид
21:41 / 26.11.2024
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024