Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳовлисида бир тонна каннабис етиштираётган шахс ушланди
Гиёҳванд ўсимликларнинг бир қисми қуритилган, қолгани ўсиб турган ҳолда бўлган.
2023 йил 8 октябр куни Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, ушбу тумандаги маҳаллалардан бирида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон-24” телеканалида берилган лавҳада маълум қилинган.
Тадбирда тезкор-тергов гуруҳи томонидан фуқаролардан бирининг ҳовлиси кўздан кечирилганда у ерда ўсиб турган 574 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, фуқаро уйининг томида 51,9 кг қуритилган марихуана гиёҳвандлик ўсимлигини сақлаб келаётгани маълум бўлган.
Олинган гиёҳванд ўсимликлар тарозига қўйилганда соф оғирлиги бир тоннадан ошиқ чиққан.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “в” банди ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
14:54 / 25.10.2025
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
13:40 / 11.08.2024