Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҲАМАС билан алоқадор шахслар ва компанияларга санкция жорий қилди
Бундан кўзланган мақсад – ҲАМАС ҳаракатини даромаддан маҳрум қилиш экани айтилди.
АҚШ ҲАМАС ҳаракати билан алоқадор деб ҳисобланган тўққиз киши ва бир компанияга нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги баёнот берди. Бундан кўзланган мақсад – ҲАМАС ҳаракатини даромаддан маҳрум қилиш экани айтилмоқда.
Рўйхатга Иордания, Фаластин, Туркия, Жазоир, Миср ва Судан фуқаролари киритилган. Шунингдек, пул ўтказмалари ва виртуал валюталарни, шу жумладан биткоинларни айирбошлаш бўйича хизмат кўрсатувчи Buy Cash Money and Money Transfer компанияси ҳам санкцияларга тортилди. АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, компания ҲАМАС учун маблағ йиғиш билан шуғулланади.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, санкциялар рўйхатига киритилган олти киши Судан, Жазоир, Туркия, БАА ва бошқа мамлакатлардаги компаниялар билан бирга ҲАМАС ҳаракатининг юзлаб миллион долларлик махфий инвестиция портфелини бошқаради. Бу компаниялар яширинча фаолият олиб боради, уларнинг вакиллари эса активлар ҲАМАС томонидан назорат қилинишини яширади, деб таъкидламоқда департамент. Шунингдек, ҲАМАС ҳаракатининг икки нафар аъзоси ҳам санкциялар рўйхатига киритилди. Улардан бири Айман Навфал 17 октябр куни ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Қўшма Штатлар Қатар ва ҲАМАС молиявий тармоғига алоқадор барча давлатлар билан алоқада қолмоқда. Америка расмийлари Форс кўрфази мамлакатларига ташрифи давомида маҳаллий ҳукуматга бу молиявий тармоқларни йўқ қилишга ҳаракат этиш муҳимлиги ҳақида ишора бермоқда. Чунки улар бу мамлакатларга ҳам таҳдид солаётгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026