Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ тармоғига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади
Тадбиркорлик субъектларига 1 куб.м. газ етказиш таннархи 1500 сўмни ташкил қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги билан куз-қиш мавсумида аҳоли газ тармоғига уланмаган иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ишларини бошлади.
Қайд қилинишича, тадбиркорлик субъектларига 1 куб.м. газ етказиш таннархи 1500 сўмни ташкил қилади. Тадбиркор газ таъминотидан фойдаланиши учун рақамли ўлчов ҳисоблагич ўрнатиши, захира ёқилғига эга бўлиши ҳамда олдиндан бўнак тўловини амалга ошириши талаб қилинади. Хабарда тадбиркорларга етказиб бериладиган газ тури ва усули ҳақида маълумот келтирилмаган.
Хабарга кўра, 18 октябр куни бўлиб ўтган йиғилишда иссиқхона хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилган. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги бошқармалари, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ масъуллари ҳамда иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор иштирок этган.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
18:13 / 21.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади
21:35 / 20.05.2026