19:46 / 20.10.2023
19132

21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши таҳлил қилинди

8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар арзонлашган, 3 хил маҳсулот баҳоси ўзгармаган, 10 турдаги маҳсулот нархлари эса қимматлашган.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023 йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатган. Масалан, оқ карамнинг нархи 61,5 фоиз, олманинг нархи 15,4 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 10,3 фоиз, макароннинг нархи 4,7 фоиз, мол гўштининг нархи 4,6 фоиз, ўсимлик мойининг нархи 3,1 фоиз, лимоннинг нархи 1,6 фоиз, бодрингнинг нархи 1,3 фоиз пасайган. Гуруч, шакар ва маргариннинг энг паст нархлари эса ўзгаришсиз қолган.

10 турдаги маҳсулот нархлари эса ошган. Бу борада помидор етакчи бўлган. Унинг энг паст нархи 5950 сўмдан 9990 сўмга кўтарилган. Банан ва сут нархи ҳам сезиларли даражада ошган: уларнинг нархи мос равишда 3000 сўмга ва 2110 сўмга қимматлашган.

Таҳлил 7 сентябрь ва 12 октябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинган. 

Top