Жаҳон | 20:58 / 20.10.2023
4867
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилинади

Қозоғистонликлар Хитой давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб, 30 кун давомида ушбу мамлакатда визасиз қолиши мумкин бўлади. 

Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасидаги виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишув 2023 йил 10 ноябрдан кучга киради. 

«Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим 2023 йил 17 май куни Сиан шаҳрида тузилган. У 2023 йил 10 ноябрдан кучга киради», дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида. 

Қозоғистонликлар Хитой давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб, 30 кун давомида ушбу мамлакатда визасиз қолиши мумкин бўлади. Шундай қоида Хитой аҳолиси учун ҳам амал қилади. 

Қайд қилинишича, визасиз режим Хитой фуқароларига Қозоғистонда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини бермайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид