Англия ва «МЮ» афсонаси Бобби Чарлтон вафот этди
Англия миллий жамоаси ҳамда «Манчестер Юнайтед» клуби афсонаси сэр Бобби Чарлтон бугун, 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
«Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, сэр Бобби шанба куни эрталаб ҳаётдан кўз юмди», - дейилади «МЮ» хабарида.
«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси бўлган Бобби Чарлтон 1966 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Айнан ўша йил «Олтин тўп» соҳибига ҳам айланган.
Сэр Бобби Чарльтон 1958 йил Мюнхен авиафожеасида «Манчестер Юнайтед»нинг тирик қолган ўйинчиларидан бири эди.
Чарльтон «МЮ» сафида 1956 йилдан 1973 йилга қадар тўп суриб, 758 ўйинда 249та гол муаллифига айланган. У манчестерликлар таркибида 3 карра Англия чемпиони, Англия кубоги, Европа чемпионлари кубоги ҳамда тўрт марта Англия Суперкубогини қўлга киритган.
Мавзуга оид
15:52 / 21.11.2024
Рубен Аморим — Роналду унга қўйган лақаб, янги услуб ва «МЮ»да нималарни ўзгартирмоқчилиги ҳақида
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024