Жамият | 17:36 / 23.10.2023
16483
6 дақиқада ўқилади

“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди

2023 йилнинг 18-20 октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда “UzCharmExpo-Eurasia-2023” чарм, пойабзал, атторлик, қоракўл, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 15-халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур нуфузли форум ташкилотчиларидир. 

Фото: Ўзчармсаноат

“UzCharmExpo-Eurasia-2023” Марказий Осиёдаги чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг энг йирик ихтисослаштирилган кўргазмасидир. 15-халқаро кўргазмада 40 дан ортиқ давлатларнинг 300 га яқин хорижий компания ва ташкилотлари фаол иштирок этиб, кўргазма доирасида маҳаллий корхоналар ва хорижий компаниялар ўртасида савдо-инвестиция йўналишида музокаралар ўтказилди. 

Кўргазмага 7 000 дан ортиқ ташриф буюрганларга сунъий чарм, аксессуарлар, поролон, желатин, каллоген, металл ва тўқимачилик фурнитуралари ҳамда пойабзал саноати учун керакли бўлган тагликлар, тагчарм, елим ва шу каби бир қатор маҳсулотларнинг умумий 5 000 зиёд турлари ҳамда 60 дан ортиқ янги турдаги маҳсулот намуналари намойиш этилди. 

Қайд этиш керак, “UzCharmExpo-Eurasia-2023” Европа, Осиё, Марказий Осиё минтақасида фаолият юритадиган халқаро ташкилотлар, компаниялар, брендларни бир майдонда жамлади.  Бу йил кўргазма Хитойнинг чарм ва пойабзал саноатидаги энг йирик кўргазма компанияси Zhejiang Donnor International Exhibition Co., билан бирлашиб, ўз уфқларини кенгайтирди. Компания билан эксклюзив шартнома тузилди. Унга кўра Хитойдан “UzCharmExpoEurAsia-2023” кўргазмасида иштирок этиш учун хитойлик ишбилармонлар делегацияси келди. 

Шунингдек, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ShoesStar халқаро кўргазмаси билан кўргазма фаолияти бўйича самарали ҳамкорликни давом эттирмоқда. Бу МДҲ компаниялари иштирокини кенгайтириш, шунингдек, Евросиё қитъасининг кўплаб мамлакатларини қамраб олиш имконини берди. 

Бу йилги кўргазмага МДҲ давлатларидан ҳам кўплаб иштирокчилар ташриф буюрди. Россия ва Беларусь ишлаб чиқарувчилари кўргазма меҳмонларига пойабзал, чарм буюмлар, жун, мўйна, бутловчи қисмлар ва кимёвий маҳсулотларни намойиш этди. 

“Ўзэкспомарказ” МКМ павилионларида Германия ва Италия ишлаб чиқарувчилари, хусусан, Tecon, Italprogetti, PratikaGroup, Vittoria Makina, ALPE ва бошқа компаниялар томонидан чарм-пойабзал саноати учун инновацион технологик ечимларни таклиф этди. 

Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар экспозицияси алоҳида павилионда намойиш этилади. Таъкидлаш жоизки, 2017-2022-йилларда Ўзбекистонда 250 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар, жумладан, хомашё, бутловчи буюмлар ва материаллар маҳаллийлаштирилди. Бу тенденция бизга импортни қисқартириш, чарм-пойабзал маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш имконини бермоқда. 

Жорий йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар рўйхати яна 60 турдаги товар билан тўлдирилиб, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 1462,2 миллиард сўмга етказилди. Кўргазмада сўнгги 5 йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг энг яхши намуналари намойиш этилди. Шунингдек, чарм-пойабзал саноати учун юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистоннинг 5 та олий ўқув юрти ҳам “UzCharmExpo-Eurasia-2023” павилионларидан ўз ўрнини эгаллади. 

Бу галги кўргазмада меҳмонлар географияси Италия, Буюк Британия, Испания, Германия, Португалия, Белгия, Туркия, Венгрия, Полша, Латвия, Хитой, Жанубий Корея Россия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа давлатлардан иборат. 

Кўргазманинг фахрий меҳмонлари орасида Халқаро кўнчилар кенгаши, Халқаро мўйна федерацияси, Италиянинг Assomac пойабзал ишлаб чиқарувчилари, чарм буюмлари ва кўнчилик технологиялари миллий ассоциацияси, Leather Working Group халқаро сертификатлаштириш ташкилоти, Германия пойабзал ва чарм маҳсулотлари саноати федерал уюшмаси (HDS/L), “Furmark” табиий мўйнани сертификатлаш ва кузатиш бўйича халқаро ташкилоти, Барқарор чармчилик ташкилоти (SLF), Италия пойабзал ишлаб чиқарувчилари уюшмаси, Туркия пойабзал саноати етказиб берувчилар уюшмаси (AYSAD), Туркия пойабзал саноати тадқиқот ва ўқитиш жамғармаси (TAŞEV), Россия мўйна иттифоқи, бир қатор мамлакатларнинг миллий ассоциациялари, университетлар, кенгашлар ва кўнчилар, пойабзалчилар уюшмалари бор. 

Бу галги кўргазмада меҳмонлар географияси Италия, Буюк Британия, Испания, Германия, Португалия, Белгия, Туркия, Венгрия, Полша, Латвия, Хитой, Жанубий Корея Россия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа давлатлардан иборат. 

Уч кун давомида ўтказилган кўргазмада ўз маҳсулотлари билан иштирок этган “Nafis Charm” ХКИ МЧЖ, “Peng Sheng Charm” МЧЖ XK, “Hamkor Nur Savdo” МЧЖ, “Orient Technology” МЧЖ, “Pelle Tehnology” МЧЖ, “Kattakurgan Charm” МЧЖ, “Baraka Leather” МЧЖ, “Ulkan Laziz” МЧЖ, “Clasica Shoes International” МЧЖ, “Sharq Ravon” МЧЖ, “Merfen Ko” МЧЖ, “Leather Shoes Export” МЧЖ, “Amir Ul Baxir VMG” МЧЖ, “Sitonni” МЧЖ, “MMM Amin Bio” МЧЖ ва бошқа маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дастлабки босқичда умумий қиймати 112,0 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди. Шунингдек, “Peng Sheng Charm” МЧЖ ХК, “Pelle Technology” МЧЖ, “VIP Travel Asia” МЧЖ, “А Ibro Europlast” МЧЖ, “Texnoluks” МЧЖ, “Tezkor Agro” МЧЖ, “Tata Shoes Group” МЧЖ каби маҳаллий корхоналар томонидан хорижий компаниялар билан жами 46,0 млн долларлик инвестиция шартномалари имзолашга эришди. 

“UzCharmExpoEurAsia-2023” бу кўп йиллик тажриба ва мувафаққиятли бизнеснинг ютуқлари жамланган манзилдир. Йилда икки марта - баҳор ва кузда ўтазиладиган мазкур кўргазма ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, ишбилармонлик портфелини янги бизнес лойиҳалар билан бойитиш ҳамда кооперация алоқаларини ўрнатишда, халқаро таниқли брендларни жалб қилиш, соҳа экспортини янада оширишда самарали майдон бўлиб хизмат қилади.

Мавзуга оид