Жаҳон | 11:25 / 25.10.2023
5502
1 дақиқада ўқилади

Молдовада Россия оммавий ахборот воситаларининг 22 сайти блокланди

Молдова провайдерлари ВГТРК, RT ва бошқа бир қатор давлат оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтларини «дарҳол блоклаш» буйруғини олди.

Фото: Artyom Geodakyan/Tass/dpa/picture alliance

Молдова Хавфсизлик ва ахборот хизмати (ХАХ) Россия оммавий ахборот воситаларининг 22 интернет сайтига киришни чеклашга қарор қилди. Бу ҳақда 24 октябр, сешанба куни маҳкама сайтида эълон қилинган пресс-релизда айтилади

ХАХ киришни тўсиб қўйишга сабаб «ҳарбий можарода бўлган ва тажовузкор давлат сифатида тан олинган мамлакатнинг давлат органларидан чиққан» маълумотларнинг ушбу манбалар томонидан тарқатилиши эканини таъкидлади. 

Идора аллақачон Молдова провайдерларига ВГТРК, НТВ, RT, Биринчи канал, ТВЦ, Рен-ТВ ва Россиянинг бошқа бир қатор давлат оммавий ахборот воситалари веб-сайтларини «дарҳол блоклаш» тўғрисида буйруқ юборган. 

2023 йилнинг баҳорида Молдовада Sputnik агентлигининг бешта веб-сайтига кириш тақиқланган эди. У нотўғри маълумот тарқатишда айбланган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид