Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Android ва Apple учун ҲАМАС каналини блоклади
Блоклаш ҲАМАС ҳарбий қаноти «Иззаддин ал-Қассам бригадаси»нинг расмий Telegram-каналига ҳам таъсир кўрсатди.
Telegram мессенжери 24 октябр, сешанба куни Android ва Apple операцион тизимлари фойдаланувчилари учун Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи расмий каналига киришни чеклади.
ТАСС агентлигининг хабар беришича, ҲАМАС канали Google Play қоидаларига мувофиқ Android фойдаланувчилари учун блокланган.
Агентлик маълумотларига кўра, ҲАМАС ҳарбий қаноти «Иззаддин ал-Қассам бригадаси»нинг Telegram-канали ҳам блокланган. Шу билан бирга, бошқа ҳаракатлар вакилларининг ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг расмий каналлари ҳамон ишлаяпти.
Блокланган ресурсларга киришни тиклаш учун Telegram фойдаланувчиларга мобил иловани иловалар дўконлари орқали эмас, балки мессенжернинг расмий веб-сайтидан юклаб олишни таклиф қилди. Блокланган каналлар Telegram веб-версиясида ҳам мавжуд.
13 октябр куни Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер ҲАМАС каналига киришни чекламаслигини айтганди, чунки Яқин Шарқдаги «жанговар зонада содир бўлаётган воқеалар ҳақида маълумот бериш билан боғлиқ вазият ёмонлашиши» мумкин. Унинг эслатишича, ҲАМАС мессенжердан тинч аҳолини шаҳарга ракета ҳужумларини уюштиришдан олдин Ашкелонни тарк этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш учун фойдаланган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
18:35 / 05.05.2026