Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Акамурод Узоқовга ҳокимлик вазифаси юклатилди.
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27 октябр куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлигида аппарат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, сектор раҳбарлари ва масъуллар олдида турган вазифалар ва уларнинг ижросига тўхталди.
Йиғилишда Акамурод Авазович Узоқовга Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
У шу вақтгача Шаҳрисабз шаҳри ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, 26 октябрдан Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида иш бошлаган шаҳарнинг собиқ ҳокими Акром Сулаймонов янги лавозимга тантанали кузатиб қўйилди.

Сулаймонов 2020 йил ноябридан буён Шаҳрисабз шаҳрига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025