Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бешта археологик ёдгорлик очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади
Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа», Сурхондарёдаги «Далверзинтепа», Андижондаги «Мингтепа», Самарқанддаги «Шероз қалъа» ва Қорақалпоғистондаги «Қўйқирилган қалъа» археологик ёдгорликларида очиқ осмон остидаги музейларни яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги бешта археологик ёдгорлик очиқ осмон остидаги музей ва сайёҳлик объектларига айланади.
Ҳудудий реставрация марказлари томонидан Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа», Сурхондарё вилоятидаги «Далверзинтепа», Андижон вилоятидаги «Мингтепа», Самарқанд вилоятидаги «Шероз қалъа», Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги «Қўйқирилган қалъа» археологик ёдгорликларида қатор ишлар амалга оширилди.
«Шероз қалъа» археологик ёдгорликларини музейлаштириш учун Маданий мерос агентлиги томонидан 1 млрд сўм, «Далверзинтепа» 800 млн сўм, «Чилонзор Оқтепа»га 500 млн сўм маблағ ажратилди.
Объектларнинг конвервацияланадиган қисмлари металл конструкциялар билан қопланган ёки панжара билан ўралган бўлади. Кузатув майдончалари қуриш, ташриф буюрувчилар учун ўриндиқлар жойлаштириш, йўлакчалар ётқизиш, лампалар ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:32 / 09.04.2026
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
07:30 / 03.11.2025