Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Ғазо секторига ёрдам беришини айтди, Исроил буни қоралади
Маск Ғазодаги халқаро ташкилотларни интернет билан таъминлаши мумкинлигини таъкидлади. Бунга жавобан Исроил унинг компанияси билан алоқаларни узганини эълон қилди.
Сунъий йўлдош алоқа компанияси Starlink алоқа ва интернетдан узиб қўйилган Ғазо секторига ёрдам беради. Бу ҳақда тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Бунда Маск фақат халқаро миқёсда тан олинган ташкилотларга ёрдам беришини таъкидлади.
«Starlink Ғазодаги халқаро миқёсда тан олинган гуманитар ташкилотлар учун алоқани таъминлайди», деб ёзди у.
Шу билан бирга, Маск бошқа постида Starlink тармоғига уланиш учун ҳали Ғазодан ариза келиб тушмаганини маълум қилди.
Маскнинг баёнотидан кейин Исроил Starlink билан алоқаларни узганини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил алоқа вазири Шломо Кари айтди.
«Эҳтимол, Маск бу қарорини ўғирлаб кетилган болаларимиз, ўғил-қизларимиз ва қарияларимизни озод қилиш шарти билан боғлашни истар? Барчасини! Унгача менинг идорам Starlink билан барча алоқаларни узади», деди у.
Мавзуга оид
14:15
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026