Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙПХ инспекторини «капот устида осилтириб ҳайдаган» ҳайдовчи жазоланди
Унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фарғона шаҳрида ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи жазоланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан, автомобилини ҳайдаган. Шунда ЙПХ инспектори машина «капоти»га осилган. Ҳайдовчи шундай ҳолатда яна бир неча метр ҳаракатланиб, кейин тўхтаган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона суди томонидан ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-2-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Таъкидланишича, ҳайдовчи аввал ҳам шундай ҳаракатларни содир этган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026