Жаҳон | 22:38 / 01.11.2023
13207
1 дақиқада ўқилади

КХДР бир қанча мамлакатларидаги элчихоналарини ёпади

Бунга иқтисодий муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Фото: Getty Images

Шимолий Корея расмийлари дунёнинг бир қатор мамлакатларидаги элчихоналарини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашиш ишлари вазирлигига таяниб Interfax хабар берди. 

Маълумотларга кўра, гап Шимолий Кореянинг Испаниядаги дипломатик ваколатхонаси, Африканинг кўплаб мамлакатлари, шунингдек, Ҳонконгдаги миссияси ҳақида кетмоқда. 

Кузатувчиларнинг фикрича, бунга иқтисодий муаммолар сабаб бўлган — КХДР харажатларни камайтиришни мақсад қилган. 

Қайд қилинишича, КХДР дипломатик ваколатхоналари сони тез орада чорак қисмга қисқариши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид