Жаҳон | 13:10 / 02.11.2023
6112
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби Туркияга ташриф буюради

Ташриф 5 ноябрга белгиланган.

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркияга ташриф буюради.

Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги дипломатик манбалар хабар берган. 

Маълумотларга кўра, Америка дипломатияси раҳбари Туркияга 5 ноябр куни келади. 

Аввалроқ, 28 октябр куни Истанбул аэропортида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўн минглаб одамлар йиғилганди. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған йиғилганларга мурожаат қилиб, Исроилни «босқинчи» деб атаган ва уни ҳарбий жиноятларда айблаган.

У йиғилганларга миннатдорчилик билдириб, Ғазога қарши бошқа ҳужумларга тоқат қилмаслигини айтган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид