Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги Америка делегацияси билан учрашди.
«АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу жаноблари бошчилигидаги Америка делегацияси билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мезбонлик қилаётган Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг учинчи йиғилиши давомида ҳамкорликнинг кенг кун тартиби муҳокама қилинган.
Устувор соҳалар, айниқса, минтақавий иқтисодий фаровонликни таъминлашга қаратилган йўналишлар белгилаб олинган.
2021 йил 13 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди. Иккинчи йиғилиш 2022 йил 13 декабр куни Вашингтон шаҳрида ташкил этилди.
Мавзуга оид
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
11:45 / 22.04.2026
Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди
23:12 / 21.04.2026