Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва ҲАМАС гаровдаги аёллар ва болаларни алмаштиришга келишиб олди — ОАВ
Икки томон 100 нафар аёл ва болани алмаштириши мумкин. Хабар ҳали расман тасдиқланмади.
10 ноябр куни Исроил томонидан ушлаб турилаётган 100 нафар фаластинлик аёл ва ўсмирни ҲАМАС томонидан гаровда ушлаб турилаётган 100 нафар исроиллик аёл ва болага алмаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар берди.
Қайд қилинишича, сўнгги ҳафталарда Қатар воситачи сифатида муҳим рол ўйнаган музокаралар давомида бир нечта алмашинув таклифлари пайдо бўлган. Натижада, бир ёки икки кунлик оташкесим эвазига гаровга олинган 10-15 кишини озод қилиш таклифи ҳам берилган. Аммо Бинямин Нетаняҳу маъмурияти ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилмагунича, сулҳ бўлмаслигини таъкидламоқда.
Алмаштириш бўйича келишувга эришилгани ҳақидаги расмий маълумот ҳали тасдиқланмади.
Исроил расмийлари маълумотига кўра, ҲАМАС томонидан 240 нафар киши гаровда ушлаб турилибди.
Мавзуга оид
12:17 / 05.05.2026
Исроилни қоралаган Юлдуз Усмонованинг Ню Йоркдаги концерти бекор қилинди
17:31 / 03.05.2026
“АҚШ-Эрон: Трамп имконият ойнасини очиқ қолдиряпти” — сиёсатшунос
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026