Франция суди Сурия президенти Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди
У ва унинг шериклари 2013 йилда юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган кимёвий қуроллардан фойдаланганликда айбланмоқда.

Фото: Reuters
Франция суди Сурия президенти Башар Асад ва унинг укаси Моҳир Асадни 2013 йилда тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди.
Шунингдек, Сурия илмий тадқиқот маркази (SSRC) директори Жассам Аббос ва Сурия Миллий хавфсизлик ва алоқа хизмати раҳбари Бассам ал-Ҳасанни ҳам ҳибсга олиш учун ордер берилган.
Париж судининг инсониятга қарши жиноятларни таъқиб қилишга ихтисослашган махсус департаменти 2013 йил август ойида Суриянинг Дума шаҳри ва Шарқий Ғута минтақасида мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган кимёвий қурол қўлланилиши ҳолатлари юзасидан тергов ўтказди.
Франция судига даъво аризаси Сурия оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлиги маркази (SCM), «Очиқ жамият адолат ташаббуси» адвокатлар уюшмаси (OSJI) ва Суриядаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини ҳужжатлаштирадиган Сурия архиви томонидан 2021 йилда берилган эди.
Бу Сурия етакчисини ҳибсга олиш ҳақидаги биринчи халқаро ордер, шунингдек, Сурия режими томонидан кимёвий қурол қўлланиши бўйича ҳам биринчисидир. Хусусан, гап зарин гази ҳақида кетмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, Асад ва унинг яқинлари инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятларга шерикликда айбдор.
Франция суди ўз қарорини қабул қилишда гувоҳларнинг кўрсатмаларига, шунингдек, ҳарбий экспертлар ва кимёшунос олимларнинг фикрларига таянган.
2013 йилда сурияликларнинг, шу жумладан болаларнинг талвасага тушаётгани, оғзидан кўпик чиқаётгани тасвирланган суратлар дунё бўйлаб тарқалди. Бироз вақт ўтгач, БМТ бу ҳақда ўз ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, катта эҳтимол билан Дума ва Ғутада зарин ишлатилган.
Шу билан бирга, 2013 йилда Сурия Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) қўшилиш ва кимёвий қуроллар арсеналидан воз кечишга рози бўлди. Шунга қарамай, кейинги йилларда Сурия қўшинлари кимёвий қуролдан фойдаланган ҳолда мухолифатга ва тинч аҳоли яшаётган шаҳарларга бир қатор ҳужумлар уюштиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу жиноятлар халқаро судлар томонидан алоҳида кўриб чиқиладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Сурия расмийлари 2011-2020 йиллардаги фуқаролар уруши пайтида тақиқланган қуроллар, жумладан, кимёвий қуроллар қўлланганини инкор этиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 16:09
-
Россия: Ҳалок бўлган украиналик аскарлар жасадини топшириш тез орада бошланади
Жаҳон | 16:05
-
Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 15:42
-
Ғазода 10 мингдан ортиқ жангчисини йўқотган Исроил армияси чуқурлашиб бораётган инқирозга юз тутяпти
Жаҳон | 15:15
Мавзуга оид

15:38 / 10.06.2025
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

00:05 / 09.06.2025
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради

14:42 / 07.06.2025