Оғир оқибатга олиб келаётган ЙТҲлар учун жазо: Ўзбекистон ва Канада мисолида
Канадада 2 кишига тан жароҳати етказган ҳайдовчи 9 ойга қамалди ва 5 йил муддатга автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Ўзбекистонда эса оқибати ўлим билан тугаётган ЙТҲларда ҳам айбдорлар очиқда қолмоқда.

Фото: GEtty Images
Канадада истиқомат қиладиган, асли ўзбекистонлик Фарҳод Файзуллаев ўзи яшайдиган Торонто шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ва унинг иштирокчиларига чиқарилган суд ҳукми ҳақида ёзиб қолдирди.
Маълум бўлишича, Канаданинг Торонто шаҳрида 2022 йил январ ойида ЙТҲ содир бўлган. Бу иш бўйича чиқарилган суд ҳукмига кўра, BMW ҳайдовчиси 9 ойга қамалади ва 5 йил муддатга автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
“Авария натижасида BMW бориб урилган такси ҳайдовчисининг бир қўли яхши ишламай қолган, такси йўловчиси эса бир кўзи кўрмай қолган”, — дейди Файзуллаев.
Қоидабузар бундай тез юришини уйида фавқулодда ҳолат юзага келгани билан изоҳлаган. Суд материалларига кўра, ҳайдовчининг оила аъзоларидан бири алкоголизмга дучор бўлган ва ҳайдовчи уйига шошаётган бўлган. Судянинг эътирозига кўра, ҳайдовчи машинани тез ҳайдаш ўрнига, 911 телефон қилиб, тегишли хизматлардан ёрдам сўраши керак бўлган.
Davletov.uz канали муаллифи канадалик ҳайдовчига берилган жазо фонидан Ўзбекистонда шундай ҳолатда айбдорларга берилаётган жазоларни эслатган.
Масалан, яқинда пойтахтнинг Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. Аёл олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.
Gazeta.uz яқинда оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲлар юзасидан судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганиб чиққан эди. Содир этилган 36 та жиноий иш доирасида 12 киши оғир тан жароҳати олган, 18 киши, жумладан, велосипедчилар ўртача оғирликда жароҳатланган, 1 киши эса енгил жароҳатланган. Олган тан жароҳатлари оқибатида 5 пиёда касалхонада, яна бири эса ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
36 та жиноят ишидан 23 таси — ушбу ЙТҲларда 9 киши оғир, 14 киши эса ўрта даражадаги тан жароҳатлари олганига қарамай — томонларнинг ярашуви билан тугаган. Фақат 12 та ҳолат жазо тайинланиши билан тугаган. Бирор бир ҳайдовчи озодликдан маҳрум қилинмаган.
Олти ҳайдовчи инсон ўлимига сабаб бўлмаган пиёдаларни уриб юбориш ҳолати учун жазоланган. Барча ҳайдовчиларга 1 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, улардан уч нафари 1,5 йилдан 2 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Яна бир судланувчига эса жабрланувчининг салкам 41,2 млн сўмлик даволаниш харажатларини қоплаб бериш мажбурияти юкланган.
Пиёдаларнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲлар учун бирор бир ҳайдовчи озодликдан маҳрум қилинмаган. Уриб юборган пиёдалари вафот этган олти ҳайдовчининг бари 1 йилдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Уч нафари 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган. Бир ҳайдовчига озодликни чеклаш, яна бирига 1 йиллик шартли, учинчисига эса 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокка саёҳатни режалаштиринг
Ўзбекистон | 17:00
-
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди
Жаҳон | 16:54
-
Тошкентда Халқаро тижорат суди очилади
Ўзбекистон | 16:32
-
Энергетика соҳасида давлатга етказилган зарар 471 млрд сўмдан ошди
Ўзбекистон | 16:12
Мавзуга оид

19:10 / 11.06.2025
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

18:07 / 10.06.2025
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

18:09 / 08.06.2025