Ўзбекистон | 10:00 / 17.11.2023
8356
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси IPO жойлаштириш жараёнини бошлади

Президент Ш.Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2022–2026-йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистондаги энг йирик суғурта ташкилоти - “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси Road show – “Тошкент” республика фонд биржасида акцияларнинг бирламчи оммавий жойлаштиришни (IPO) ўтказиш учун салоҳиятли инвесторлар билан бир қатор учрашувлар ўтказилишини эълон қилди.

Фото: Ўзбекинвест

Ушбу IPO жойлаштириш доирасида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан 14,1 миллион дона имтиёзли акциялар чиқарилди, бу компания устав капиталининг 5 фоизини ташкил этади. Акциялардан кафолатланган қатъий дивиденд даромади “Ўзбекистон Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси + 10%” даражасида белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу кўрсаткич йиллик 24 фоизни ташкил этади.

IPO жойлаштириш тақдимоти 28 ноябр куни соат 10:00 да пойтахтдаги Hilton меҳмонхонасида бўлиб ўтади. “Ўзбекинвест” компанияси раҳбарияти ва ушбу акциялар таклифининг андеррайтери – KAP DEPO инвестиция компанияси “Ўзбекинвест”нинг ривожланиш стратегияси, молиявий кўрсаткичлари ва бизнеснинг ўсиш истиқболларини тақдим этади.

2023 йилнинг 9 ойи якунларига кўра “Ўзбекинвест” компанияси томонидан йиғилган мукофотлар ҳажми 938,4 миллиард сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 мартага ўсди.

2017 йилдан 2022 йилгача бўлган давр мобайнида йиғилган мукофотлар миқдори 9 баробарга ошди.

Миллий маҳсулот ва хизматлар экспорт қилувчиларга 1,8 млрд АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди. Компания жаҳоннинг 58 давлатига республиканинг нохомашё экспортининг 35 фоизини суғурта ҳимояси билан таъминлади.

Корпоратив сегментида суғурта мукофотлари хажми 2022 йилнинг 9 ойи якунларига нисбатан 3,4 баробар ўсиш билан 479 миллиард сўмни ташкил этди, юридик шахслар билан 70 мингдан ортиқ шартномалар тузилди.

Жисмоний шахсларни суғурталаш сегментида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мартага ўсиш билан 65,1 млрд сўм миқдорида мукофотлар йиғилди. Жорий йилнинг 9 ойида жисмоний шахслар билан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга ўсиш билан 713,4 мингта шартнома тузилди. “Маҳаллабай” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 9 ойи давомида 30,2 миллиард сўмлик суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди.

Бугунги кунда “Ўзбекинвест” дунёнинг 120 та давлатида қайта суғурталаш операцияларини амалга оширмоқда, шу билан бирга, халқаро суғурталаш ва қайта суғурталаш бозорларидан тушган суғурта тушумлари  умумий суғурта тушумлари ҳажмининг 80 фоизидан ошди.

2023 йилнинг май ойида «катта учлик» халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлган Moody’s Investors Service Ltd. (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг молиявий мустаҳкамлик рейтинги прогнози «Ижобий», «Ba3» даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.

Ушбу акцияларни жойлаштириш бўйича қўшимча маълумотни андеррайтернинг Telegram-каналида олиш мумкин.

Сўровларни қабул қилиш учун KAP DEPO мутахассисидан Telegram орқали онлайн ёрдам хизмати мавжуд: https://t.me/kapdepo_support.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид