Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уруш яна камида икки ой давом этади — Исроил мудофаа вазири
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ қисқа муддат бўлиши таъкидланмоқда.
Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант 23 ноябр куни сулҳ қисқа муддат бўлишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги оташкесим келишувидан кейин олдинда камида яна икки ойлик уруш бор.
«Бу (сулҳ) қисқа муддат бўлади, шундан сўнг шиддатли жанглар давом этади ва биз гаровга олинганларнинг кўпроғини қайтариш учун душманга босим ўтказамиз. Яна камида икки ойлик жанглар кутилмоқда», деб унинг сўзларини келтирди Haaretz газетаси.
Аввалроқ, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги оташкесим ҳақидаги келишув 24 ноябр (жума) куни соат 7:00 дан (Тошкент вақти билан 10:00) кучга кириши ҳақида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҲАМАС гаровга олинганларнинг дастлабки 13 нафарини қўйиб юборади. Шундан сўнг, Исроил фаластинлик маҳбусларни ҳам озод қилади. Сулҳ 4 кун амал қилади.
Мавзуга оид
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
18:52 / 16.06.2026
АҚШ ва Эрон келишуви. Нималар маълум?
17:05 / 16.06.2026