Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда бомба таҳдиди туфайли 30 га яқин мактаб ёпилди
Брюссел ва Брабантдаги мактаб маъмуриятлари тўлов талаблари ва бомба таҳдидлари бўлган электрон почта хабарларини олди. Таълим муассасалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текшириляпти.
Белгия ҳукумати бомба таҳдиди туфайли 30 га яқин мактабни ёпди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида 27 ноябр, душанба куни Брюссел ва Фламанд Брабант провинциясида 10 мингга яқин мактаб ўқувчилари жабрланди, деб ёзади AFP WBE мактаб департаментига таяниб. Унга кўра, бир кеча-кундузда кўплаб мактаб директорларига тўлов талаби ва агар улар бажаришдан бош тортса, портлаш билан таҳдид қилинган хатлар келган.
Вазиятга тегишли тартибда баҳо берилади
«Кўплаб объектлар аллақачон текшириб бўлинди ёки ҳозирда текширилмоқда. Вазиятга тегишли тартибда баҳо берилади», - дейилади WBE сайтида. Департамент мактабларнинг ёпилишини қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилиш билан изоҳлади.
Ноябр ойи бошида худди шундай таҳдидлар туфайли Валлониядаги иккита мактаб эвакуация қилинди, кейинчалик портловчи мосламалар топилмади. Францияда ўқув йилининг бошидан сентябр ойининг ўрталарига қадар мактабларга 800 га яқин шундай хабарлар келган, бирорта ҳам таҳдид тасдиқланмаган. Франциядаги мактаблар, аэропортлар ва сайёҳлик жойларига таҳдидлар 13 октябр куни Аррасда ўқитувчига ҳужум уюштирилганидан кейин кучайган.
Октябр ойи охирида мактаблардаги портлашлар хавфи ҳақидаги сохта хабарлар тўлқини Германия бўйлаб ҳам тарқалди.