Ўзбекистон | 14:08 / 30.11.2023
6291
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда давлат мулки янги тартибда сотилади

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулкларини сотиш бўйича тартиб тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар берди. 

Вазирлар Маҳкамаси 27 ноябр куни Қорақалпоғистондаги давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Эндиликда оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари 3 ой муддатда сотилмаса, улар «E-auksion» электрон савдо платформасида танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотилади.

Ҳужжатда қуйидаги тартиб белгиланади:

  • давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари миқдорини аниқлаш тартиби;
  • танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тартиби.

Давлат мулкини сотиш учун танловни ташкил этишда қуйидагилар мажбурий равишда кўрсатилади:

  • инвестиция миқдори;
  • инвестиция киритиш муддати;

давлат мулки объектинининг янги бошланғич нархи миқдори.

Ҳужжат 2023 йилнинг 28 ноябридан эътиборан кучга кирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид