Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилади
Тегишли фармонни мамлакат раҳбари Илҳом Алиев имзолади.
Озарбойжонда муддатидан олдин президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармонни президент Илҳом Алиев имзолади.
Сайлов Конституциянинг 101-моддаси II қисмига мувофиқ, Озарбойжон Сайлов кодексининг 179-моддасига асосан тайинланган.
Бу Озарбойжон томонидан ҳудудий яхлитлиги тикланганидан кейинги биринчи сайлов бўлади.
Озарбойжонда сўнгги президентлик сайлови 2018 йилда ўтказилди. Унда Илҳом Алиев 86,2 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлган эди. Мамлакат Конституциясига кўра, президентнинг ваколат муддати 7 йилга тенг. Шу боис, навбатдаги сайлов 2025 йилда ўтказилиши лозим эди.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
09:00 / 08.06.2026