Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон: Россия Украина энергетикасини йўқ қилиш кампаниясини бошлади
Россия бомбардимончи самолётларининг зарбалари Украина энергетика инфратузилмасини йўқ қилиш бўйича келишилган кампаниянинг бошланиши бўлиб кўриняпти, дея маълум қилди Британия разведкаси.
Россия армияси Украинанинг энергетика инфратузилмасини йўқ қилиш учун навбатдаги қишки кампанияни бошлаган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Британия ҳарбий разведкаси. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги томонидан 10 декабр, якшанба куни X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида чоп этилган кундалик ҳисоботида айтилишича, гап икки ойдан ортиқ танаффусдан сўнг стратегик самолётлардан фойдаланган ҳолда янги зарбалар бериш ҳақида кетмоқда.
Ҳисобот муаллифлари таъкидлаганидек, 7 декабрга ўтар кечаси Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари 2023 йил 21 сентябрдан бери биринчи марта «оғир бомбардимончи самолётлардан фойдаланган ҳолда Киев ва марказий Украинага кучли ҳужумлар амалга оширди». Ту-95 эканлиги тахмин қилинаётган бу самолётлар Каспий денгизи устида жойлашган ҳудуддан камида 16 та қанотли ракеталарни учирди. Эҳтимол, бу Х-101 ракеталари бўлган (НАТО таснифига кўра - AS-23a KODIAK).
«Россия қишки кампанияда фойдаланиш учун бу ракеталарни захиралаб қўйган. Бу, эҳтимол, Украинанинг энергетика инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган Россия кампаниясининг бошланишидир», - дейилади разведка ҳисоботида. Шу билан бирга, таъкидланишича, ҳужумдан кўрилган зарар «минимал», чунки ракеталарнинг аксарияти Украина ҳаво мудофааси томонидан муваффақиятли тутиб олинган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026