Ўзбекистон | 12:30 / 16.12.2023
30357
2 дақиқада ўқилади

Даҳшатли ЙТҲ содир қилган Tahoe ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасига кўра, ЙТҲ натижасида йирик автомобиль билан тўқнашган Tico ҳайдовчисида бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлар аниқланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Маълум бўлишича, 2023 йил 14 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳар А.Яссавий-Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳаси автомобиль йўлида фуқаро М.Ю “Tahoe-2» автомашинаси билан ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга ўтиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.Т. бошқарувидаги “Tico” автомашинага урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада “Tico” ҳайдовчиси С.Т. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган. Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорининг берган маълумотномасига кўра, С.Т. да оғир тан жароҳати – бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлари борлиги аниқланган. Tico йўловчиси А.Қ.да эса чап болдир суяги ёпиқ синган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид