Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Украинани қўллаб-қувватлаш учун капитални 4 млрд еврога оширади
ЕТТБ қўшимча капитални уруш даврида ҳам, мамлакатни қайта қуриш даврида ҳам Украина иқтисодиётига «катта ва барқарор инвестициялар» учун ишлатади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бошқарувчилари тўланган капитални 4 миллиард еврога (13 фоиз) - 34 миллиард еврогача ошириш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бундай чора-тадбирлар ЕТТБнинг Украина ва бошқа мамлакатлардаги лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур, дея хабар берди банк 19 декабр, сешанба куни.
«Қўшимча акциядорлик капитали уруш даврида ҳам, тикланиш даврида ҳам Украина реал иқтисодиётига муҳим ва барқарор инвестицияларни таъминлаш учун ишлатилади, шунингдек, у фаолият юритаётган барча мамлакатларда ЕТТБнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради», дейилади хабарда. Бу капитал ЕТТБга уруш даврида Украинага 1,5 миллиард евро атрофида йиллик инвестицияларни тақдим этишда давом этиш имконини беради ва мамлакат тикланиш бошланганидан сўнг йилига 3 миллиард еврогача ёрдам кўрсатиш учун маблағ бўлади.
Қарор 2024 йил охиридан кучга киради
Қарор ЕТТБ Директорлар кенгашининг 2023 йил ноябридаги тавсиясига биноан қабул қилинган ва 2024 йил 31 декабрда кучга киради. Жорий йилнинг май ойида ЕТТБ бошқарувчилари Украинани қўллаб-қувватлаш ҳозир ҳам, келажакда ҳам банкнинг устувор йўналиши бўлиши кераклигини тан олди, дейилади баёнотда.
Баёнотда, шунингдек, ЕТТБ мамлакатда кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украинага 3 миллиард евродан ортиқ маблағни жойлаштиргани ҳам қайд этилган. Бу 1996 ва 2010 йилларда қабул қилинган шунга ўхшаш қарорлардан сўнг ЕТТБ капиталининг учинчи оширилишидир.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026