Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Россиянинг 720 миллион евролик активларини мусодара қилмоқчи – ОАВ
Федерал прокуратура 720 миллион евро музлатилган маблағни мусодара қилишни ва давлат бюджетини Россия активлари ҳисобидан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Фото: DPA
Германия бош прокурори Петер Франк Россия жамғармаларидан юзлаб миллион евро ундиришга қарор қилди. Der Spiegel маълумотларига кўра, департамент Франкфурт-Майн судига тегишли ариза билан мурожаат қилган.
Федерал прокуратура 720 миллион евро музлатилган маблағни мусодара қилишни ва давлат бюджетини Россия активлари ҳисобидан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Гап Россия Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси (РМД) маблағларининг мусодара қилиниши ҳақида кетмоқда. Ушбу маблағлар Германиянинг JP Morgan шуъба банкида сақланмоқда.
2023 йил июн ойида РМД Европа Иттифоқи санкцияларига учраган ва активлари музлатилган эди. Немис матбуотининг ёзишича, РМД санкциялар рўйхатига киритилган куни банкдаги маблағларини Россия Миллий клиринг маркази (МКМ) ҳисоб рақамига ўтказишга уринган. Бироқ трансфер амалга оширилмаган. Карлсруэ федерал прокуратураси, ўз навбатида, бу ҳаракатларни ЕИ санкцияларини четлаб ўтишга уриниш деб ҳисоблаган, шунинг учун энди улар суддан маблағларни мусодара қилишни сўрамоқда.
Financial Times газетасининг G7 ҳужжатига таяниб ёзишича, Ғарб давлатлари ўзини Украинадаги уруш жабрдийдаси деб тан олиш орқали Россиянинг музлатилган суверен активларини мусодара қилишни қонунийлаштириши мумкин. Бундан ташқари, Европа давлатлари кейинчалик Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) орқали ушбу маблағларни Украинага қонуний равишда ўтказиши мумкин бўлади. Бундай таклиф АҚШ томонидан билдирилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 28.01.2026
Тўқаев қўшни давлатдан Қозоғистон орқали $14 млрд хорижга ўтказилганини айтди
18:08 / 03.12.2025
Британиянинг Revolut банки Ўзбекистонда чиқарилган карталарни блоклади
21:29 / 21.11.2025
Ўзбекистоннинг Datavice компанияси АҚШ санкциялари рўйхатига киритилди
23:36 / 17.11.2025