Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ёйма савдо расталарида ёнғин чиқди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган савдо растларидан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 декабр куни соат 16:45 да Урганч шаҳар «Навбаҳор» МФЙ Жиззах кўчасида жойлашган пиёдалар йўлакчасида қурилган енгил конструкцияли ёйма савдо расталарининг тахминан 50 квдрат метр майдони ёнган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Мазкур ёнғин Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин-қутқарув қисми томонидан соат 17:05 да тўлиқ бартараф қилинган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026