10:40 / 22.12.2023
7647

Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яна ҳаёт учун хавфли даражага чиқди

22 декабр куни ҳаво сифатини ўлчайдиган Тошкентдаги 3та станцияда ҳам ҳавода ифлосланиш даражаси ҳаёт учун хавфли даража чиққан. IQAir платформаси буни ЖССТ белгилаган меъёрдан 18 марта кўп деб кўрсатяпти.

Фото: Kun.uz

22 декабр куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 169 даражани қайд этган. IQAir маълумотига кўра, пойтахт ҳавосининг асосий ифлосланиши ПМ2.5  дисперс заррачалари ҳисобига тўғри келади. 

Ҳаво таркибини ифлослантирувчи моддалар концентрацияси:

  • ПМ2.5 – 90.2µг/м³ 
  • ПМ10 – 88.1µг/м³ 
  • О3 – 7.9µг/м³ 
  • НО2 – 0µг/м³
  • СО2 – 15.4µг/м³. 

IQAir платформаси ҳаво таркибида ПМ2.5 заррачасининг бу миқдорини ЖССТ белгилаган меъёрдан 18 марта кўп деб кўрсатяпти. 

Ҳаво сифати АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси станциясида – 385, 15 шифохона ҳудудидаги станциясида – 166 ва Халқлар дўстлиги ҳуддудидаги станциясида – 158 даражада ёмонлашган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  2022 йил 17 октябр куни кечқурун Тошкент ҳавосида майда ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси рухсат этилган меъёрдан 42 баробарга ортиб, 212 мкг/м³га етганди.

Top