Ўзбекистон | 13:43 / 25.12.2023
24266
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланаётган яна 9 киши ушланди

Пойтахт ИИББ томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 

Тошкент шаҳрида давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида пойтахт ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан яна қатор шахслар бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб ушланди. 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, улар қуйидагилар:

1. 1973 й.т. Фазлиддин Камалов (Ўзбекистон Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

2. 1954 й.т. Ниёз Ибодов (Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);

3. 1972 й.т. Лутфилла Умаров (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми, 276-модда);

4. 1997 й.т. Фозил Эркинов (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

5. 1985 й.т. Бегзод Саидов (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

6. 1996 й.т. Шерзоджон Самандаров (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

7. 1988 й.т. Ёдгор Асатиллаев (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

8. 2000 й.т. Иззатилла Аҳмаджонов (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

9. 1973 й.т. Сирожиддин Мўминов (Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми);

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид